АҚШнинг Миссисипи штатида торнадо оқибатида 25 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Euronews.
Роллинг-Форк шаҳри табиий ҳодисадан энг кўп зарар кўрди. Шаҳарда юзлаб бинолар вайрон бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган.
АҚШ президенти Жо Байден бир қатор округларда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Жароҳатланганларга ёрдам кўрсатишни топширди. Бунга вақтинчалик бошпана қуриш киради. Бузилган инфратузилмани тиклаш, уйи суғурталанмаганларга имтиёзли кредитлар бериш зарурлигини айтди.