Бу йил баҳорда Тошкентда иссиқ сув 5 кун ўчирилмайди. Бу ҳақда «Veolia Energy Tashkent» компанияси хабар қилди.
Иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари кейинроқ бошланади. Бунда, сувнинг ўчирилиши бутун шаҳарда бир вақтни ўзида эмас, балки кварталлар бўйича амалга оширилади.
Бундай ёндашув ўтказиладиган синовлар сифатини оширади. Мутахассисларнинг эътибори иссиқлик тармоғининг кичик бир қисмига қаратилади, яъни текшириш батафсилроқ бўлиб, кўпроқ нуқсонларни аниқлайди.