Жанубий кореялик болалар эртакларда Самарқанд билан танишади

0

Осиё маданият маркази кўмагида ўзбек эртаклари корейс тилига таржима қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

“Шарқ гавҳари – Самарқанд”, “Менинг булут дўстим”, “Кичкина мусиқачи” каби асарлар шулар жумласидандир.

Эртакларда қадимий Самарқанд ҳақида ҳикоя қилинади, болалар Регистон майдони ва “Афросиёб” поездини ранг-баранг суратларда томоша қилишади.