Ҳодиса 24 март куни соат 16:00 ларда “Элликқалъа-Тўрткўл” бекатлари оралиғида юз берган, деб хабар қилди Транспорт прокуратураси.
“Қўнғирот-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди йўлига чиқиб қолган 44 ёшли Х.Ш.ни босиб кетган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда Оролбўйи транспорт прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб борилмоқда.