1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилади

0

Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари оширилмоқда.

1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7%га, 1-майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7%га оширилмоқда.

Бунда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 347 минг сўм этиб, ёшга доир энг кам пенсия миқдори 677 минг сўм этиб ва ногиронлик пенсияси, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиянинг энг кам миқдори 747 минг сўм этиб белгиланмоқда