Айрим хаста инсонлар ўз саломатликларини янада оғирлаштирмаслик учун рўза тутмаслиги лозим.
💉Жумладан, жарроҳликдан кейинги даврда ушбу амални бажариш мақсадга мувофиқ эмас. Шунингдек, қатъий таомланиши шарт бўлган кишилар ҳам рўза тутмайди.
🫀Бундан ташқари, доимий равишда дори ичиши керак бўладиган юрак-қон томир, буйрак ва жигар хасталикларининг оғир кўринишлари ҳамда қандли диабетда ҳам ушбу амални бажариш дуруст эмас.
🫁 Қолаверса, оғриқ билан кечадиган ва оғриқ қолдирувчи дориларни мунтазам қабул қилиши талаб қилинадиган, хусусан, сил ва онкологик касалликларининг айрим турларида ҳам рўза тутиш тавсия этилмайди.
👩🏻⚕️Агар бундай беморлар ушбу ибодатни адо этиш истагида бўлса, энг аввало, шифокор билан маслаҳатлашиши ва унинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиши лозим.
©️Олий тоифали шифокор Раъно Носирова