«Уимблдон» рус ва беларусларга нейтрал байроқ остида ўйнашга имкон беради

0

Теннис турнири ташкилотчилари бу йил россиялик ва беларуслик спортчилар тегишли шартларга риоя қилган ҳолда кортларга киришлари мумкинлигига қарор қилишди. 2022 йилда Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли ушбу мамлакатлар спортчилари иштирок этишига рухсат берилмаган эди.

 

Лаун-теннис Ассоциацияси баёнотида айтилишича, АТР ва WТА теннис ташкилотларининг жиддий жазолари бундай қарорга мажбур бўлган.

 

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Лондонни россиялик ва беларуслик теннисчиларга виза беришдан бош тортишга чақирди.