Олимларни денгиз юзаси ҳароратининг кўтарилаётгани тобора кўпроқ хавотирга солмоқда. Океанларга бевосита таъсир қиладиган иқлим муаммоларини назорат қилиш деярли имконсиз бўлиб бормоқда.
Жорий йил март ойининг иккинчи ярмидан бошлаб денгиз сатҳи ўтган йилларга нисбатан кескин исиб кетди. Бундай жараён иссиқлик тўлқинлари сонининг кўпайишига олиб келади ва улар, ўз навбатида, атроф-муҳит ўзгаришида жуда кучли омил бўлиб чиқади.
Аввалги ҳарорат рекорди 2016 йилда, Эл-Нинё ҳодисаси пайтида қайд этилган. Тадқиқотчилар шунга ўхшаш ҳодиса яна содир бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.