9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Термиз шаҳридаги Хотира майдонида вилоят ҳокимлиги, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари Мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.
Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз ёд этилди.
Ушбу тадбирда Сурхондарё вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари ҳамда прокуратура органларида узоқ йиллар давомида меҳнат қилиб, кексалик гаштини сураётган устозлар ҳам иштирок этди.
Прокуратура фахрийлари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ўзгача руҳда нишонланаётгани замирида аждодлар хотирасини ёд этиш, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатилаётганини алоҳида такидлаб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Халқимизга хос бундай ажойиб фазилат мамлакатимизда инсон қадри нақадар улуғлигидан далолат бериши баробарида, ёш авлод қалбида кексаларга иззат, аждодлар руҳига ҳурмат туйғусини юксалтиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилояти бошқармаси