14 май куни соат 11.30 ларда 12 ёшли бола Наманган шаҳардаги истироҳат боғидаги аттаракционда айланган вақтида бош қисмидан тан жароҳати олиб вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.