Ижтимоий тармоқларда «ИИБга қарашли машина авария келтириб чиқарди» сарлавҳаси билан тарқалган видеолавҳа тарқалди.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат 14 май куни соат 17:08 ларда, Андижон туманида содир бўлган.
Аниқланишича, вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 6-сафарбарлик гуруҳи инспектори сафдор А.Ш. хизмат вақтида охирги зарурат туфайли кўк ва қизил рангли маёқчаларини ёққан ҳолатда йўлни қатнов қисмидан орқага қайрилиб олиш ҳаракатини амалга оширмоқчи бўлган. Аммо шу вақтда йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган 1997 йилда туғилган Э.А. бошқарувидаги Spark автомобили билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда ҳар икки транспорт воситаси техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ушбу йўл транспорт ҳодисаси бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган, ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.