Италияда сув тошқини қурбонлари сони ортиб бормоқда

0

Сув тошқини оқибатида уйлар, йўллар сув остида қолди, поездлар ҳаракати тўхтатилди. Мактаблар ишламаяпти. Италия шимолидаги 20 дан ортиқ шаҳар кучли ёмғирдан кейин сув остида қолди.

Минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Саккиз киши сув тошқини қурбони бўлди.

Минглаб одамлар хавфсиз жойларга кўчирилди. Юз минглаб одамлар электр ва уяли алоқасиз қолди. Одамлар уйларнинг томлари устида жон сақлай бошлади.

Мамлакат Фуқаро муҳофазаси департаменти об-ҳаво хавфининг охирги – қизил даражасини эълон қилди. Италиянинг энг йирик минтақаларидан бири Эмилия-Романия сув остида қолди.

“Формула-1” гран-приси кейинга қолдирилди. Мусобақа Имоли шаҳри яқинида ўтказилиши керак эди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, яқин кунларда мамлакат шимолида яна кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.