Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 18 май куни «Навоий вилояти, Хатирчи тумани, «Лангар» маҳалласидаги 58-сонли мактабда жанжал юз берди» номли видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа шу йилнинг 15 май куни соат 15:00 ларда «Лангар» МФЙда яшовчи фуқаро М.А. шу маҳаллада жойлашган 58-сонли мактабга келиб 6 апрель куни қизи дарсдан чиқиб кетиб, яшаш хонадонида дори ичган. Ота эса бунга директор Т.С. айбдорлигини айтган ва мактаб биносига пичоқ билан келиб, жанжал кўтарган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Хатирчи туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.