Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, 13 май куни соат тахминан 15:30 ларда Самарқанд шаҳар “Рудакий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Беруний-Гагарин” йўналишидаги автомобиль йўлида “ISUZI” русумли автобус ҳайдовчиси машинасини бошқариб бораётган вақтида, йўлдан ҳаракатланиб ўтаётган 59-сон ‘Нурли маскан’ мактаби ўқувчиси 2004 йилда туғилган, Қ.Д.ни уриб юборган.
Натижада тан жароҳати олган пиёда Қ.Д. шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан 15-май куни шифохонада вафот этган.
Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.