Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси (ТСА) 2023 йилнинг январ-апрел ойларида 19,6 млрд долларга етди. Ташқи савдода экспорт 7,7 млрд долларни, импорт 11,9 млрд долларни ташкил қилди.
Экспорт импортдан 4,2 млрд долларга кам бўлиб турибди. 2022 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 2,8 млрд эди.
Ташқи савдода Ўзбекистоннинг Хитойга боғлиқлиги янада ортган. Апрел ойининг ўзида Хитой билан 1 млрд долларга яқин ТСА амалга оширилган.
Ўтган ойда ТСА бўйича энг асосий 10 та ҳамкор давлатлар орасига Афғонистон (260 млрд доллар) ҳам кирган. Март ойида унинг ўрнида Литва бор эди.