Ушбу лавозимни Хўжақулов Ойбек Райимбердиевич эгаллади.
У 1984 йилда Термиз туманида туғилган. 2006 йил Термиз давлат университети, 2011 йил Банк-молия академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – молия, банк иши.
Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келаётган эди.