Россия Ташқи ишлар вазирлиги: G7 давлатлари ўзларини адолат ҳимоячиси сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда

0

“Катта еттилик” давлатлари ўзларини адолат ҳимоячиси сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда ва шу билан тарихни масхара қилмоқда, деди Россия ТИВ.

“Катта еттилик давлатларининг халқаро муносабатларда ўзларини қонун ва адолат ҳимоячиси сифатида кўрсатишга уринишлари тарих ва соғлом фикрни масхара қилишдир”, — дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, “Катта еттилик” мамлакатлари тарихи бошқа халқларнинг мустамлака ва зулми билан боғлиқ.

Баёнотда, шунингдек, G7 мамлакатлари бизнеси Глобал Шарқ ва Жануб ресурсларини чиқаришда давом этмоқда.