«Ал-Ҳилол» Манени Саудияга таклиф қилди

0

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси, Томас Тухель қўл остида келажаги ҳали ҳам сўроқ остида қолаётган ҳужумчи Садио Манени ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрди. Журналист Даҳбия Хаттабийнинг ёзишича, «Ал-Ҳилол» аллақачон сенегаллик футболчининг ўзи билан боғланиб, трансфер масаласини муҳокама қилишга муваффақ бўлган.

Манбанинг айтишича, Мане Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш вариантидан воз кечган. Футболчи «Бавария»да қолиш ва жамоада ўзини кўрсатиш истагини билдирди.

Садио Бундеслиганинг жорий мавсумида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Сенегаллик жароҳат туфайли мавсумнинг бир қисмини ўтказиб юборди, шу сабабли у жаҳон чемпионатида ҳам ўйнай олмади.