«Ан-Наср» президенти Роналду билан шартнома деталларини айтди

0

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби президенти Муҳаммад Ал Муаммар юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду билан ҳамкорлик тафсилотлари ҳақида гапирди.

“Биз Криштиану билан нафақат футболчи сифатида келишувга эришдик. Биз унинг тижорат ҳуқуқларини олдик, у мавсум охирида фаоллашади. Улар туристик томонга ва яна кўп нарсаларга таъсир қилади. Мен ҳар доим “Ан-Наср” футболчиларига қўлдан келганича ҳаракат қилишларини айтаман, чунки ҳозирда ўйинларимизни 50 дан ортиқ каналлар кўрсатади”, — дея бош сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com.

Роналду шу йил бошида «Ан-Наср»га ўтганди. Саудия Арабистонида у йилига 200 миллион евро маош олади.