Ҳиндистонда семиз полициячиларга озиш ёки ишдан бўшаш таклиф этилмоқда

0

Ҳиндистоннинг Ассам штати полиция бошқармаси ходимларидан яқин орада озиш ёки полиция сафини тарк этишни сўради, деб хабар беради маҳаллий WION нашри.

Ассам полицияси бош директори Г.П. Сингхнаписал ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзишича, барча полиция ходимларига уч ой, яъни августгача муддат берилади, сўнгра кейинги ўн беш кун тана оғирлиги ўлчанади. «Семизликдан азият чекаётганлар» тоифасига кирганларга тана оғирлигини тушириш учун яна уч ой муҳлат берилади, шундан кейин уларга ўз ихтиёри билан нафақага чиқиш таклиф этилади.

«Штатда хизмат қилаётган 300 га яқин полициячи муддатидан олдин нафақага чиқишга мажбур, чунки улар спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилади ва жисмоний томондан талабга жавоб бермайди», – деб баёнот берди Ассам штати бош вазири Химанта Бисва Сарма.