АҚШда 19 ёшли бола Байденни ўғирлаб кетмоқчи бўлганликда айбланиб ҳибсга олинди

0

Америка ОАВлари Вашингтондаги ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, душанба куни юк машинасини Оқ уй яқинидаги хавфсизлик деворига уриб юборган эркакнинг ҳаракатлари атайлаб қилингани ҳақида хабар берди.

Йигит полиция томонидан ҳибсга олинди ва унга хавфли қурол билан ҳужум қилиш, автотранспортдан нотўғри фойдаланиш, Президент, вице-президент ёки уларнинг оилаларини ўлдириш/ўғирлаш ва уларга зарар етказиш билан таҳдид қилиш ва федерал ҳукумат мулкини йўқ қилишда айбланган.