Юк машинаси Вашингтондаги Оқ уй яқинидаги Лафайет-сквер ҳудудидаги ҳимоя тўсиғига бориб урилди. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.
Бу ҳақда АҚШ Махфий хизмати матбуот котиби Энтони Гульельми маълум қилди.
«Юк машинаси Лафайет-скверининг шимолий томонидаги хавфсизлик тўсиғига бориб урилганидан сўнг фургон ҳайдовчиси қўлга олинди. Оқ уй ва АҚШ махфий хизмати ходимлари орасида қурбонлар йўқ», — деди Гульельми .
Воқеа ҳолатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.