Дори-дармонлардан нозаротсиз фойдаланиб бўлмайди

0


❓Агар сиз бошқа одамларда ҳам худди ўзингиздаги каби шикоятларни кўрсангиз, дори-дармонларингизни бера оласизми?

Албатта йўқ!
✔️ Турли касалликлар бир хил белгиларга эга бўлиши мумкин.
✔️ Бу одамда ушбу дори таркибидаги ҳар қандай таркибий қисмларга аллергик реакция бўлиши мумкин.
✔️ Дори-дармонларни фақат шифокорлар кўрикдан ўтгандан кейин ёзишга ҳақли.
✔️ Бирор кишининг аҳволи ёмонлашган ёки вафот этган тақдирда сиз қонуний жавобгарликка тортилишингиз мумкин.

МУҲИМ: Ҳушсиз одамга ҳеч қачон дори берманг!