«Freedom House» халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти социалистик блок таркибига кирган Европа ва Осиё давлатларини ўз ичига олган “Транзит 2023 йилда ўтиш давридаги давлатлар” деб аталувчи давлатларда демократия бўйича навбатдаги йиллик тадқиқотини эълон қилди.
Демократия даражаси етти мезон асосида баҳоланади: олий демократик бошқарув, сайлов жараёни, фуқаролик жамияти, мустақил оммавий ахборот воситалари, маҳаллий демократик бошқарув, суд мустақиллиги ва коррупция.
Ушбу бандларнинг барчаси бўйича Туркманистон 7 баллдан 1 балл тўплади ва бир хил якуний ўртача (энг паст) балл олди.
🇺🇿Ўзбекистон – 1,21 балл,
🇹🇯Тожикистон – 1.04,
🇰🇿Қозоғистон – 1,32,
🇰🇬Қирғизистон – 1,68.
🇷🇺Россия – 1,11 балл тўплади.