Пахтачида чўккан икки боланинг жасади топилди

0

Пахтачи туманида чўккан икки нафар вояга етмаган боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.

 

25 май куни соат 14.00 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 3 нафар вояга етмаган бола “Зарафшон” дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетишган.

 

ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 1 нафар боланинг мурдаси топилган эди.