Агар узоқ вақт овқатланмасангиз нима бўлади?

0

Тана етарли озиқ-овқат йўқлигини англаб етгач, имкон қадар узоқ давом этиши учун метаболизмни қайта ташкил қилади.

1 кун
Биринчидан, организм озиқ-овқатдан олинган ҳамда жигар ва мушакларда гликоген сифатида сақланадиган глюкоза заҳираларини ишлатади.

3 кун
2-3 кундан сўнг тана ёғларни парчалашни бошлайди, шунинг учун ёғ кислоталари ёқилғининг асосий манбаи бўлади.

7 кун
Кейинги босқичгача неча кун ўтади, айтиш қийин. Бу ёғ тўқималарининг миқдорига боғлиқ: у тугагач, тана энергия олиш учун оқсилларни парчалашни бошлайди.

Узоқ муддатли очлик туфайли қуйидагилар содир бўлиши мумкин:

▪️ бош оғриғи;
▪️ летаргия;
▪️ асабийлашиш;
▪️ ич қотиши.