Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг фарзандлари ОТМда давлат гранти асосида таълим олиши таъминланади

0

Президент фармонига биноан 2023 йил 1 июндан бошлаб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, профессионал ва ОТМда давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг ота-оналарига йилига 2 марта темир йўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.