Бугун, 28 май куни Тошкент вақти билан 00:24 да (27.05.2023 йил, Гринвич бўйича 19:24 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 36,8 градус шимолий кенглик; 71,31 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 528 км жанубий-шарқда.