Бугун, 28 май куни Туркия тарихида биринчи марта президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бошланди.
Хабарларга кўра, амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Республика Халқ партияси раиси Камол Қиличдарўғли ўртасидаги олий давлат лавозими учун курашда ғолиб кўпчилик овоз билан аниқланади.
Олий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Туркия вақти билан соат 08.00 дан 17.00 гача фаолият юритадиган сайлов участкаларида 191 мингдан ортиқ сайлов қутилари ўрнатилган. Овоз беришда бутун мамлакат бўйлаб 60 миллиондан ортиқ сайловчи иштирок этиши мумкин.