Теҳрон – Пекин йўналишида IRM079 рейсини амалга ошираётган “Mahan Air” авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга фавқулодда учиб келди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд этилишича, Самолёт 28 май куни маҳаллий вақт билан соат 23:20 да Тошкент аэропортига келиб қўнган.
Қўнишга юрак хуружига учраган йўловчи сабаб бўлган. Йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли экипаж муқобил аэродромга ўтишга қарор қилган.
Маълум қилинишича, аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.