Олимларнинг қайд этишича, Ҳиндистон каби айрим давлатлар аллақачон антропоген (инсоният қўли билан яратилган) иқлим исиши оқибатларидан жабр чекилмоқда. Ҳаттоки қуёш уриши сабабли ўлимлар сони ҳам кўпаймоқда. Бу эффект тобора кенгайиши билан янада кўпроқ инсонлар ўз яшаб турган жойларини ташлаб, салқинроқ давлатларга кўчиб ўтишга мажбур бўлишади.
Экспертларга кўра, Ҳиндистон ортидан яқин келажакда Нигерия, Индонезия, Филиппин ва Покистонда муаммолар кузатила бошлайди.