Жума билан табриклаш тақиқланганми?

0

Мусулмонлар идораси “жума табриги”, “Қуръон оятлари”, ҳадислар, уламолар ва имом-домлаларнинг мавъизаларини тарқатиш мумкин эмас, мазмунидаги хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

“Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ”, дейилади расмий муносабатда.