Балида Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

0

Индонезия полицияси халқаро гиёҳванд моддалар савдоси тармоғини фош қилганини ва бир қанча хорижлик ҳибсга олинганини эълон қилди. Уларнинг орасида икки ўзбекистонлик ва икки россиялик бор.

Полиция ходимлари 1678 грамм марихуана, 67 грамм гашиш ва учта пневматик қуролни мусодара қилган.

Азамат Бабниязов Романов Денис кўрсатмаси билан буюртма берган хорижликларга дори етказиб берганини тан олган.