Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги иш режими масаласида келиб тушган мурожаатлар юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, иш вақти меъёрларига риоя этилишини мониторинг қилиш мақсадида @murojaat_argos_bot телеграм боти ўтган қисқа вақт давомида 35 та мурожаат келиб тушди.
Шундан,
– 7 та — иш вақти режимига амал қилмаслик;
– 5 та — иш вақтидан ташқари вақтда йиғилишга жалб қилиш;
– 9 та — иш вақтидан ташқари вақтда ишга жалб этиш учун қўшимча ҳақ тўлаш ва бошқа масалалар бўйича – 14 та.
◽️Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
– 1 та — иш вақти меъёрларига амал қилмаган Иш берувчига нисбатан маъмурий жарима қўлланилди;
– 5 та — аниқланган ҳолат юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва иш вақти меъёрларига амал қилиш юзасидан иш берувчилардан кафолат хатлари олинди;
– 27 та — мурожаатда кўтарилган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди, жумладан, иш вақтидан ташқари вақтда ўтказилиши белгиланган мажлислар бекор қилинди;
– 2 та — ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, агар из давлат фуқаролик хизматчиси бўлсангиз ва Иш берувчи Сизни дам олиш (байрам) кунлари амалдаги меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга жалб этаётган бўлса, бу ҳақда @murojaat_argos_bot орқали хабар бериш сўралди.