Мандарин кўриш қобилиятини яхшилайди

0

Мандариннинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми?

Мандарин истеъмоли кўриш қобилиятини яхшилайди. Унинг таркибидаги А витамини кўзлар саломатлиги учун жуда фойдали.

Мева таркибидаги флавоноидлар яллиғланиш жараёнини бартараф этади, эркин радикалларга қарши курашади ва саратон касалликлари хавфини камайтиради.

 

Мандарин юракка қувват бағишлайди, томирларнинг деворларини кенгайтиради ва мустаҳкамлайди.

Организмда тўпланиб қолган ортиқча суюқликдан халос этади ва қон босимини меъёрий ҳолатга келтиради.