Жорий йилнинг 31 май куни Тошкент молия институти ҳамда Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси–АCCА ўртасида англашинув меморандум имзоланди.
Тадбирда Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси–АCCАнинг Марказий Осиё ва Евросиё бўйича вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда институт ректори Т.Тешабаев, Ўқув ишлари бўйича проректори С.Меҳмонов бошчилигида раҳбар-ходимлар, шунингдек, АCCАнинг Марказий Осиё бўйича бош координатори Жанна Искенова, Евросиё бўйича бош координатори Катка Бенешова ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишди.
Шунингдек, халқаро мутахассислар билан институтда тайёрланаётган бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналиши ўқув дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари бўйича профессионал мутахассисларни тайёрлаш, бухгалтерия ва аудит соҳасида икки ташкилот ўртасида ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш, институт профессор-ўқитувчи ва талабаларининг АCCА халқаро сертификатларини олишини қўллаб-қувватлаш каби кўплаб муҳим масалалар муҳокама этилган.
Маълумот учун, АCCА – молия, ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини бирлаштирувчи халқаро профессионал ташкилот ҳисобланади.