Июнь ойи иқлимий меъёрдан 2-3° гача иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Ойнинг биринчи 10 кунлиги охириларида республика ҳудудларида иссиқ ҳаво оқими ривожланади. Жойларда ҳаво ҳарорати +43° гача кўтарилади.
Ойнинг иккинчи ва учинчи 10 кунликлари ҳам қуруқ ва иссиқроқ ўтиши таъкидланмоқда.
Синоптиклар ёзнинг июль ва август ойларидаги ҳароратнинг иқлимий меъёр ва ундан бироз юқори, қуруқ ўтишини маълум қилишмоқда. Баъзи кунлари жойларда аномал иссиқ ҳароратлар кузатилиши мумкин.