Президентнинг қарори билан Шерзод Миржалилович Рабиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди
У 1984 йилда Сирдарё вилояти Ховос шаҳрида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Шерзод Рабиев шу кунга қадар Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.