Суриядаги террорчилик ташкилоти сафига қўшилиб, жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётган шахс аниқланди

0

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида, 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Г.Д. Туркияга бориб, у ерда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти ёлловчиларининг таъсирига тушганлиги ҳамда айланма йўллар орқали Сурияга ўтиб, ушбу ташкилот сафига қўшилганлиги, ҳозирда жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2442-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Чет давлатларда бўлишингиз давомида террорчилик ташкилотлари ёлловчиларининг таъсирига тушиб қолмаслик учун, доимо огоҳ бўлишингизни сўраймиз.

ИИВ терроризм ва экстремизмга

қарши курашиш хизмати