Бугун, 3 июнь Бутунжаҳон велосипед куни. Шу муносабати билан веломарафон ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан 4 июнь куни соат 8:00 дан 11:00 га қадар бир неча кўчалар ёпилади. Хусусан:
• Абай кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси кесишмасигача;
Олмазор кўчаси Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасидан “Ўзбекистон” метро бекатигача;
• Афросиёб кўчаси “Ўзбекистон” метро бекатидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача;
• Нукус кўчаси Афросиёб кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;
• Абдулла Қодирий кўчаси Фарғона йўли кўчаси билан кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.
Ҳокимлик ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этади.