Италиянинг қатор шаҳарларида НАТОга ва Украинага қурол жўнатишга қарши намойишлар бўлиб ўтди.
Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
“Биз бутун Италия бўйлаб, жумладан, РАИ давлат телерадиокомпаниясининг ахборот сиёсатига қарши йирик норозилик акциясини режалаштирмоқдамиз”, деди намойишчилардан бири.
Қайд этилишича, шаҳарлар Украинага қурол-яроғ етказиб бериш бўйича референдум ўтказиш учун имзо тўпламоқда. Уни амалга ошириш учун 500 минг имзо тўплаш зарурлиги кўрсатилган.