Самарқандда аёл эрининг акаси томонидан калтакланди

0

Самарқанд вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Жомбой туманида яшовчи аёлнинг калтаклангани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борди.

Дастлабки маълумотга кўра, 1982 йилда туғилган аёл М.Равшанова ва турмуш ўртоғининг акаси А.Равшанов ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Фермер хўжалиги ишчиси бўлган А.Равшанов фермер хўжалиги экин майдонига қорамоли тушгани учун М.Равшановага тан жароҳати етказган. Айни вақтда беморнинг саломатлиги, ҳуқуқий ҳимояси доимий назоратда. Туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Аёл шу йилнинг 30 май куни юз ва қўл-оёқ соҳасидаги жароҳат билан шифохонага ётқизилган бўлиб, айни вақтда аҳволи нисбатан қониқарли. Шифокорлар томонидан барча зарур тиббий ёрдамлар кўрсатиляпти. Аёлга ҳуқуқий ва писхологик кўмак берилган.