Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар Россияга киритилмаслиги мумкин

0

Ўзбек диаспораси Россия ва МДҲ давлатлари ўртасида маҳкумларнинг ягона маълумотлар базасини яратишни таклиф қилмоқда, дея хабар берди «Ведомости» нашри.

 

Қайд этилишича, гап болаларнинг жинсий дахлсизлигига қарши оғир жиноятлар содир этган шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳақида кетмоқда. Диаспора раҳбари Бахром Исмоиловнинг маълум қилишича, ташкилот 5 июнь куни ички ишлар вазири Владимир Колоколцев номига шундай ташаббус билан мурожаат қилган.

 

«Бу маълумотлар базаси давлат идораларига бундай одамларнинг Россияга киришини чеклаш бўйича қарор қабул қилишда ёрдам бериши мумкин», — дейди у.

 

Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январидан апрелигача МДҲга аъзо давлатлар фуқаролари Россия ҳудудида 12,1 мингта жиноят содир этган, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 фоизга кўпдир.

 

Россия ва МДҲ мамлакатлари ички ишлар вазирликлари маълумотлар алмашинуви бўйича идоралараро шартномалар тузишлари мумкин, аммо вояга этмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар учун жазо муддатини ўтаган шахсларга киришни ёпиш учун Россия қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш талаб этилади, дейди россиялик мутахассис.