Иордания Қироли Абдулла II нинг ўғли, валиаҳд шаҳзода Ҳусайннинг никоҳ тўйи бошланди, деб хабар берди Euronews.
Унинг рафиқаси архитектор Ражва Ал-Саиф Саудия Қироллик оиласи билан қон-қариндош.
Маросимининг биринчи куни пойтахт Аммандаги Заҳрон саройида бўлиб ўтди.
Тўйга 1 700 дан зиёд меҳмон – таниқли инсонлар, сиёсатчилар, Қироллик оиласи аъзолари келди. Улар орасида Британия валиаҳд шаҳзодаси Уильям рафиқаси Кейт билан, Испаниянинг собиқ Қироли Хуан Карлос І рафиқаси София билан, Голландия Қироллиги жуфтлиги Виллем-Александр ва Максима, шунингдек, АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден ҳамда Вакиллар палатаси собиқ спикери Нэнси Пелоси бор.
28 ёшли валиаҳд шаҳзода Ҳусайн Сандхерст ҳарбий академияси битирувчиси. Унинг 29 ёшли рафиқаси Ражва таниқли тадбиркор Ҳолида Ал-Саифанинг қизи. Келин онаси томонидан Саудия Қироллиги хонадонига яқин ҳисобланади.