Кўп ширинлик истеъмол қилиш нималарга олиб келади?

0

 

Кўпчилик ширинликларга ижобий муносабатда бўлиб, ҳар куни ва катта миқдорда ширинликлар ва пишириқларни истеъмол қилишга тайёр. Аммо бу нотўғри.

Шакарнинг парчаланиши ошқозон ости бези томонидан ишлаб чиқариладиган инсулин деб аталадиган гормонни талаб қилади. Агар шакар кўп истеъмол қилинса, организм вақт ўтиши билан сусаяди, бу эса диабетнинг инсулинга боғлиқ шаклини ривожланишига сабаб бўлади.

Бундан ташқари, инсулин барча шакарни парчалай олмаса, жигар уни бутун танада тўпланган ёғ томчиларига айлантиради. Натижада ортиқча вазн келиб чиқади. Шунингдек, тишлар ҳам ширинликлар эвазига катта зарар кўради.