Шарл Мишел фикридан қайтди

0

Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммитидан сўнг ЕИ Россияга қўйилган чекловларни четлаб ўтгани учун минтақа давлатларига қарши иккиламчи санкциялар жорий қилмоқчи эмаслигини айтди.

Европа Иттифоқи вакилига кўра, дипломатик йўл билан ҳаракат қилиб, Марказий Осиё давлатларини Россияни қўллаб-қувватламасликка кўндирган маъқул.

Шарл Мишел Россияга қарши санкцияларнинг 11-пакети тез орада қабул қилинишини қайд этди. Тахминларга кўра, 11-пакет асосан олдинги чекловлар самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқилади.