Туркманистонда электрон сигареталар тақиқланди

0

Туркманистонда электрон сигареталарни сотиш тақиқланди. Бу ҳақда Turkmennews хабар берди.

Расмийлар мамлакатда электрон сигареталарга тақиқ қўйилишига қарамай ундан фойдаланиш кўпайганди. Сўнгги пайтларда бир марталик электрон сигареталар, қайта ишлатиладиган вейп қурилмалари, улар учун эҳтиёт қисмлар, суюқликларни сотиб олиш имконсиз бўлиб қолди.

Расмий равишда ҳеч қандай қонунлар чиқарилмаган, сотувчилар оғзаки равишда харидорларга тақиқ қўйилганини айтмоқда.

Илгари Туркманистонда электрон сигареталарни сотиб олиш жуда осон бўлган, улар онлайн ва офлайн режимда сотилган. Хусусан, бутун Ашхободдаги, масалан, “100 фаввора” ҳудудидаги тунги дўконлар маҳсулотни сотишда машҳур жойга айланганди. Бу муассасалар президент оиласининг қариндошларига тегишли бўлган.

Туркманистонда расмийлар узоқ вақтдан бери тамакидан бутунлай холи давлат мақомига эришишни мақсад қилган. 2022 йил охирида қонунчиликка расман ўзгартиришлар киритилиб, сигарет сотиб олишнинг минимал ёши 18 ёшдан 21 ёшгача кўтарилди.