Авакадонинг хавфли хусусиятлари ҳам бор

0

Бир вақтнинг ўзида бир нечта авакадо истеъмол қилиш саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин, – дея таъкидлайди диетологлар.

Диетологнинг таъкидлашича, витаминлар ва минераллар туфайли авакадо соғлом маҳсулот ҳисобланади, лекин айни пайтда уларнинг жуда ёғли ва юқори калорияли тури мавжуд.

“Бир бўлак авакадо таркибида 300 килокалория бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай учта мева кунлик калория истеъмолига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, деб умид қилмаслик керак”, – дейди диетологлар.

Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, рационга кўпроқ сабзавот, мева ва резаворларни киритиш яхшидир. Уларнинг фикрига кўра, кунига уч порция мева ва етти порция сабзавот истеъмол қилиш керак.