«ПСЖ»нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси ва агенти бўлган Хорхе Месси «Барселона» президенти Жоан Лапорта билан учрашди.
Журналистлар томонлар ўртасидаги музокаралар тафсилотларидан хабардор бўлишди.
Лапорта: «Тинчланинг, агар Лионель қайтса, у жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчи бўлади».
Мессининг отаси: «Хавотир олманг, ўғлим «Барселона»да текинга ҳам ўйнашга тайёр».
Месси Каталония клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳужумчи сўнгги икки мавсумни “ПСЖ”да ўтказди.