Обамеянг фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

0

«Ал Шабаб» клуби габонлик ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи.

Февраль ойида Пьер-Эмерик Обамеянг MLS’дан тушган таклифни қабул қилмаганди, ўшанда у ҳали Европада ўйнаш ниятида эканлигини маълум қилган.

Ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Обамеянгнинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.